28 окт 07:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Черногориянинг Будва шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Муросасиз жангларга бой кечган дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб тарзда иштирок этиб, 4 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза — жами 8 та медални қўлга киритди.
Қувонарлиси, эркаклар терма жамоамиз йиллар давомида мустаҳкамлаб келаётган жаҳонда етакчилик анъанасини ёшларимиз ҳам муносиб давом эттирди. Йигитларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлиб, ўзбек боксининг келажаги ишончли қўлларда эканини яна бир бор намоён этган ҳолда, жаҳонда тенгсиз эканлигини исботлашди.
Қизларимиз ҳам ортда қолишмади. Улар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамизнинг умумий натижасига муносиб ҳисса қўшишди.




Ҳавола :
Фикрлар