UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0

27 окт 18:36
Янгиликлар

Футбол

Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди

Теглар :  Ламин Ямаль
“France Football” бош муҳаррири ва "Олтин тўп" мукофоти раҳбари Венсан Гарсия "Барселона" ҳамда Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль совринни қўлга кирита олмаганига сабаб қилиб, терма жамоадаги шериги Родри ундан овозларнинг бир қисмини "тортиб олгани"ни тахмин қилди.

Ғолиблик англиялик Ҳарри Кейнга насиб этди, Ямаль учинчи, Родри эса тўртинчи ўринни эгаллади.

"Менинг фикримча, жаҳон чемпиони бўлган Испания терма жамоаси ичида овозлар Родри ва Ламин Ямаль ўртасида бўлиниб кетди. Ўйлайманки, овоз бериш жараёнида Родри Ламинга тегиши мумкин бўлган овозларнинг бир қисмини ўзига “тортиб олди”. Испаниялик футболчилар учун берилган овозлар бироз “сочилиб кетди”, бунинг устига Испания термаси ягона жамоа бўлиб ҳаракат қилди. Шу сабабли қайсидир бир алоҳида индивидуал ютуқни ажратиб кўрсатиш қийин бўлди", – дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Sport.es.

Унинг сўзларига кўра, Ямаль жаҳон чемпиони бўлди, бироқ фақат битта гол урди, бунинг устига турнирни жароҳат билан бошлаган эди.

"Ҳайъат аъзолари учун испаниялик футболчилардан бирининг фойдасига тўхтамга келиш осон кечмади”, – деди у.

"Олтин тўп" ҳар йили Франциянинг “France Football” журнали томонидан календарь йилнинг энг яхши футболчисига топширилади. Жорий йилги овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни "Реал"дан франциялик Килиан Мбаппе эгаллади. Учинчи ўринда эса испаниялик Ламин Ямаль ("Барселона") қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг