UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0

27 окт 15:16
Янгиликлар

Футбол

Остон Ўрунов яна жароҳат олди

Эроннинг "Персеполис" клубида тўп тепаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов яна жароҳат олди.

Футболчи шу сабабли "Фулад"га қарши учрашувни ўтказиб юборди.

“Varzesh3” нашрининг хабар беришича, Ўрунов жорий мавсумда илк бор жароҳат билан боғлиқ муаммога дуч келди. Ўзбекистонлик футболчи "Мес Шаҳрибобак"ка қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушган, бироқ танаффусда алмаштирилган эди.

Ўша ўйиндан кейин "Персеполис" мураббийлар штаби Ўруновнинг алмаштирилишига мушаклардаги оғриқ сабаб бўлганини, футболчининг саломатлиги билан таваккал қилмаслик учун шундай қарор қабул қилинганини маълум қилганди. Бироқ у кейинги уч кун давомида жамоа машғулотларида иштирок этмади ва "Фулад"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборди.

Нашрнинг таъкидлашича, Ўрунов сўнгги икки ярим мавсум давомида жароҳатлар сабабли бир қатор учрашувларни ўтказиб юборган. Бу даврда футболчи етти марта жароҳат олган.

Ҳозирча 25 ёшли футболчининг қачон сафга қайтиши номаълум. Шунингдек, у ноябрь ойидаги ФИФА кунлари олдидан "Персеполис"нинг қолган икки учрашувида иштирок эта оладими ёки йўқми, аниқлик киритилмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг