UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0

28 окт 10:22
Янгиликлар

Теннис

Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди

Мукофот жамғармаси 1 млн 206 минг 446 АҚШ долларини ташкил этувчи WTA 500 тоифасига кирувчи турнирнинг асосий тўрига "омадли мағлуб" (LL) сифатида қўйилган Камилла Раҳимова чорак финалга йўл олди.

Тўғридан-тўғри иккинчи даврадан ўз иштирокини бошлаган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси бироз аввал якунига етган 1/8 финал баҳсида дунёнинг 33-ракеткаси, россиялик 33 ёшли Екатерина Александровани 6/4, 4/6, 7/6(5) ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Икки соату 53 дақиқа давом этган драматик баҳсда вакиламиз 1 та, Александрова 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Иккала теннис маликаси ҳам етарлича қўшхатога йўл қўйди - Камиллада 11, Екатеринада 10 та. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди - 2:0. 2021 йилда ўтган илк баҳсда (US Open турнири) ҳам Раҳимова зафар қучганди. 

Камилла Раҳимованинг чорак финалдаги рақибаси айни дақиқаларда австралиялик Мая Жойнт ҳамда испаниялик Кристина Букша ўртасида давом этаётган учрашувда аниқланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг