20 окт 14:53
Янгиликлар
Теннис
Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами!
Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова Хитойда ўтаётган Ningbo Open турнирида навбатдаги ўйинини ўтказди.
Мусобақага саралаш орқали йўлланма олган Кудерметова бугун асосий тўрнинг илк даврасида испаниялик Кристина Бушчага қарши кортга чиқди.
Қувонарлиси, 1 соат 18 дақиқа давом этган баҳсда Полина тажрибали рақибасини 7/6, 6/2 ҳисобида доғда қолдирди ва мусобақанинг нимчорак финал босқичига йўл олди.
Ҳозирда Кудерметова жаҳон рейтингида 102-ўрин, Бушча эса 38-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви бўлди. Полинанинг ушбу ғалабасидан сўнг шахсий учрашувлар ҳисоби 2:0 га етди.
Кудерметованинг чорак финал йўлидаги рақибаси дунё рейтинги пешқадами, қозоғистонлик Елена Рибакина бўлади. Ўйин эртага, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 7:00 да бошланиши режалаштирилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар