10 ноя 08:03
Янгиликлар
WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи?
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова бир поғонага пастлаб, дунёнинг 45-ракеткаси бўлиб турибди. Раҳимова ўтган ҳафта фаолиятидаги энг юқори ўрин (WTA 44)га кўтарилган эди. Иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева WTA рейтингида икки поғонага пастлади, учинчи рақамли теннис маликамиз Полина Кудерметова эса аксинча, 7 ўринга кўтарилди. Севиль Юлдашева 12, Милана Масленкова 25 поғонага юқорилашга муваффақ бўлди. Лайма Владсон 12, Дарья Шубина 4 ўрин пастга шўнғиди.
Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Якуний WTA турнирида бетоблиги сабабли сўнгги сонияда қатнашмаслиги маълум бўлган қозоғистонлик Елена Рибакина ҳамон катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Беларуслик Арина Соболенко иккинчи, россиялик Мирра Андреева учинчи ўринни банд этган.
WTA рейтинги. 9 ноябрь кунги ҳолат:
1. (1) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 8099 очко.
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 6485.
3. (3) Мирра Андреева (Россия) - 6306.
4. (5) Коко Гофф (АҚШ) - 5763.
5. (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5760.
6. (6) Элина Свитолина (Украина) - 5121.
7. (7) Каролина Мухова (Чехия) - 4665.
8. (9) Линда Носкова (Чехия) - 4343.
9. (8) Ига Свёнтек (Польша) - 4188.
10. (10) Марта Костюк (Украина) - 3910…
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
45 (44). Камилла Раҳимова – 1164
72 (70). Мария Тимофеева – 952
86 (93). Полина Кудерметова – 852
608 (596). Лайма Владсон – 75
916 (928). Севиль Юлдашева – 27
1309 (1334). Милана Масленкова – 8
1472 (1468). Дарья Шубина – 4

Фикрлар