UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0

09 ноя 17:24
Янгиликлар

Футбол

АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic

"Кристал Пэлас" Англия чемпионатидаги кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг мураббийни истеъфога чиқаришга ҳозирланмоқда.

Бу ушбу мавсумда лигадаги илк истеъфо бўлади, деб хабар беради The Athletic.

Пьер Саж жамоаси АПЛнинг 10-турида "Ливерпуль"га имкониятни бой бериб (1:3), 7 очко билан турнир жадвалининг энг сўнгги, 20-ўринини эгаллаб турибди. Саж ёзда Оливер Гласнер ўрнини эгаллаб, жамоа бошқарувини ўз қўлига олган эди. 47 ёшли француз қўл остида "бургутлар" барча турнирларда 5 та ўйинда ғалаба қозонишди, 8 та мағлубиятга учрашди ва уч бор дуранг ўйнашди.

"Пэлас" терма жамоалар ўйинлари сабабли юзага келадиган икки ҳафталик танаффус вақтида янги мураббийни тайинлашни режалаштирмоқда. Номзодлар орасида ферараль ойида ўзларининг аввалги клублари — "Тоттенхэм" ва "Ноттингем Форест"ни тарк этган Томас Франк ҳамда Шон Дайч бор.

Шунингдек, эҳтимолий ворислар қаторида ўтган ёзда "Ноттингем"дан кетган Витор Перейра ва "Пэлас" таркибида беш мавсум ўтказган собиқ марказий ҳимоячи, ҳозирда Австралия терма жамоасини бошқараётган Тони Попович ҳам кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, клубда "Ковентри"да фаолият юритаётган Фрэнк Лэмпардга нисбатан ҳам хайрихоҳлик билдиришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг