09 ноя 15:19
Янгиликлар
Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди?
"Бизда бундай ўйинларда ғалаба қозониш учун зарур бўлган барча нарса бор. Мен бу жамоага қаттиқ ишонаман; бу ерда ғалаба қозониш осон эмас. Ушбу уч очко — фантастика, аммо йўл узун ва биз совринлар ҳақида ўйлаб, ҳар куни ишлаяпмиз. Дастлабки режа Френки де Йонгни қанот ҳимоячиси позициясига қўйиш ва Бернал чарчаганда уни алмаштиришдан иборат эди. Бу жуда яхши ишлади. Ҳисоб 1:1 бўлиб тургандаги прессингимиз жуда муҳим эди. Унгача биз рақибдан жуда орқада қолаётган эдик. Иккинчи бўлимда бу ҳолат яхшиланди", — дейди Фликнинг сўзларини "Барселона"нинг расмий сайти келтиради.
Ўтказилган 12-тур якунларига кўра, "Атлетико" ҳисобида 28 очко бор ва мадридликлар Ла Лига жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. 33 очко жамғарган "Барселона" эса чемпионат пешқадамига айланди. Иккинчи ўринда 30 очко тўплаган "Реал" бормоқда.

Фикрлар