UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

06 ноя 15:30
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич

Теглар :  Барселона
"Барселона" 2026/27 йилги мавсумнинг дастлабки 15 та расмий ўйинида 60 та гол урди.

Каталония клуби расмий сайтининг хабар беришича, жамоа қарийб юз йилдан буён бундай сермаҳсуллик суръатини қайд этмаганди.

"Барселона" 4 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-турида "Астон Вилла" устидан қозонилган ғалаба (3:0) эвазига 60 талик довонни забт этди. Тўплардан бирини Ламин Ямаль, яна иккитасини эса Рафинья киритди. Ханс-Дитер Флик шогирдларининг ушбу мавсумдаги ўртача сермаҳсуллиги ҳар бир ўйинда 4 та голни ташкил этмоқда.

Клуб мазкур кўрсаткични 1926/27 йилги мавсум статистикаси билан таққослади. Ўшанда "Барселона" 15 та расмий баҳсда 69 та гол урган. Ўша учрашувларнинг 14 таси Каталония чемпионатида, биттаси эса замонавий мамлакат кубогининг ўтмишдоши ҳисобланган Испания чемпионатида бўлиб ўтган.

"Барса"нинг клуб нашрида таъкидланишича, таққослаш пайтида мусобақалар форматларидаги фарқни ҳисобга олиш зарур. Ҳозирги жамоанинг кўрсаткичи қарийб бир аср давомидаги энг яхши сермаҳсуллик сифатида баҳоланмоқда, аммо "кўк-анорранглилар" тарихидаги мутлақ рекорд эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг