05 ноя 19:49
Янгиликлар
Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди
Аввалроқ профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (27-2, 24 КО) ва Сабирхан ўртасида жанг ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар урчиганди.
"Бу профессионал бокс бўлса ҳам, Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўз вақтида чемпионликка даъвогарлик қилганини унутмаслигимиз керак. Барчамиз Асланбек Шимбергеновнинг мексикалик тажрибали профессионал боксчи билан жангини эслашимиз керак. Биз ҳаммамиз Шимбергенов уни енгади деб ўйлагандик, лекин у ўша куни нокаутга учради. Ва бу мураббийлар штаби учун катта хато бўлди - ҳаваскор боксчини деярли ҳамма нарсани кўрган профессионалга қарши рингга олиб чиқиш.
Агар бу ерда ҳам Торехан кучли ва ғалаба қозонади десангиз, профессионал боксдаги вазият бошқача. Тушунаман, Торехан ажойиб истеъдод, ноёб бола, лекин Эргашев осон рақиб эмас. У чемпионлик учун жанг қилган, яхши боксчиларни ҳам мағлуб этган. Унинг сўзларига қарамай, бу осон йигит эмас. У профессионал боксдаги кўп нарсаларни кўрган инсон. Ва агар профессионал бокс ҳақида гапирадиган бўлсак, мен ҳам Тореханга қарши Эргашевни афзал кўраман.
Менимча, Торехан аста-секин Олимпиадага тайёргарлик кўриши керак, аксинча, профессионал бокс жангларига, шоуларга киришмаслиги лозим. Шунчаки ўз йўлидан бориши керак", - деди мураббий.
Аввалроқ, Тошкентда ўтган IBA Nomad 16 турнирида муваффақиятли иштирок этган Эргашев декабрь ойининг бошида Олмаотада Қозоғистоннинг исталган рақиби билан навбатдаги жангини ўтказиш ниятини билдирганди. Шундан сўнг, Сабирхан лига ижтимоий тармоқларида Шоҳжаҳоннинг чақириғига жавоб берди: "Томоша керакми? Мен тайёрман". Шу билан бирга, яна бир таниқли қозоғистонлик, Олимпия чемпиони Данияр Елеусинов ҳам Эргашевга чақирув ташлаган эди.

Фикрлар