04 ноя 13:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард)
14 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича Zuffa Boxing 13 проф бокс оқшоми ўтказилади.
Хабар берганимиздек, мусобақада икки чарм қўлқоп усталаримиз — Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов рингга чиқишади.
Маълум бўлишича, Зокировга оғир вазн тоифасидаги беллашувда Канада вакили Брэндон Колантонио рақиблик қилади. Жанг 6 раундга мўлжалланган. Рақиб ҳозиргача 10 та жанг ўтказиб, 8 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.
Раҳматулло Бойматов эса ганалик Моро Канла билан тўқнаш келади. 8 раундлик жанг ярим оғир вазн тоифасида ташкил этилади. Канла ҳисобида 10 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Ҳавола :
Манба : Zuffa Boxing
Фикрлар