UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0

04 ноя 13:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ!

Ҳаваскор боксда ўзбекистонлик икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.

Ҳамюртимиз 4 декабрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этиладиган IBA President's Cup турнири доирасида рингга кўтарилади.

Унга ўша куни Филиппин вакили Родерик Баутиста рақиб бўлади. Аҳамиятлиси, иккинчи ўта енгил вазн тоифасидаги 10 раундлик беллашув IBA.Pro чемпионлик камари учун ўтказилади.

IBA President's Cup мусобақаси 27 ноябрдан 4 декабргача давом этади. Турнир IBA Elite — ҳаваскор ва профессионал боксчиларни ягона тизимда бирлаштиришга қаратилган янги халқаро платформанинг илк мусобақаси бўлади.

President's Cup'нинг умумий мукофот жамғармаси 3 млн долларни ташкил этади. Эркаклар ўртасида 12 та вазн тоифаси бўйича ғолиблар 100 минг, кумуш медал соҳиблари 50 минг, бронза медал эгалари эса 25 минг доллар мукофот олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг