03 ноя 19:52
Янгиликлар
Спорт курашлари, Бокс/ММА
Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди
UFC'нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ вақтинчалик чемпиони Колби Ковингтон RAF лигаси турнирида Ислам Махачев билан кураш баҳси ўтказишни истаётганини билдирди.
Америкалик жангчи Махачевнинг кураш маҳоратини юқори баҳолаб, эҳтимолий баҳсни "АҚШ — Россия" қарама-қаршилиги сифатида тақдим этиш мумкинлигини айтди.
Ковингтоннинг фикрича, RAF ташкилотчилари бу ғояни "Рокки" фильмларидаги Рокки Бальбоа ва Иван Драго қарама-қаршилигига қиёслаб тарғиб қилиши мумкин.
"Мен Ислам билан курашиш имкониятидан хурсанд бўлардим. У жуда кучли курашчи. Самбо эркин курашдан фарқ қилади, аммо у ўз йўналишида катта ютуқларга эришган", дейди Ковингтон Submisson Radio'га берган интервюсида.
14 ноябрь куни Абу-Дабида ўтадиган RAF турнирида Ковингтон Хамзат Чимаевга қарши титул баҳсида иштирок этиши режалаштирилган.
Ҳавола :
Манба : Submisson Radio
Фикрлар