03 ноя 12:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади
27 ноябрь куни Россиянинг Уфа шаҳрида ўтадиган IBA.PRO 22 турнири учун навбатдаги жанг эълон қилинди.
Мусобақа доирасида россиялик Артур Субханкулов ва кубалик Энди Круз енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган IBF чемпионлик камари учун жанг қилади.
34 ёшли Субханкулов профессионал фаолиятида 12 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 6 та жангни нокаут билан якунлаган. У айни пайтда IBF рейтингида 2-ўринда турибди.
31 ёшли Энди Круз эса Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони ва ҳаваскорлар ўртасида 3 карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг профессионал рекордида 7 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор, 4 та жангни нокаут билан якунлаган.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар