01 ноя 11:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади
14 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича Zuffa Boxing 13 проф бокс оқшоми ўтказилади.
Аввал хабар берганимиздек, мусобақада ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Жаҳонгир Зокиров рингга чиқади.
Маълум бўлишича, Риёддаги турнирда яна бир ҳамюртимиз — Раҳматулло Бойматов ҳам иштирок этади. Ҳозирча боксчиларимизга оқшом доирасида кимлар рақиб бўлиши айтилмаган.
Таъкидлаш жоиз, ҳар икки боксчимиз ҳозирга қадар Zuffa Boxing Лигасида биттадан жанг ўтказиб, ғалаба қозонишган.


Ҳавола :
Фикрлар