01 ноя 09:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди
Петр Ян ва Мераб Двалишвили ўртасидаги учинчи жанг UFC'да ойнинг энг яхши баҳси деб топилди.
Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати маълум қилди.
Жанг 24 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтган UFC 333 турнирининг иккинчи асосий баҳси мақомида бўлиб ўтди.
Беллашувда россиялик Петр Ян ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, UFC'нинг энг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Петр Ян ММА фаолияти давомида 21 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган. Мераб Двалишвили ҳисобида эса 21 та ғалаба ва 6 та мағлубият бор.

Ҳавола :
Манба : ufc.com
Фикрлар