UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанг! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0

31 окт 14:13
Янгиликлар

Спорт курашлари

Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди

Real American Freestyle (RAF) промоушени матбуот хизмати томонидан Лиганинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Ушбу лигада уч нафар эркин курашчимиз - Мирзобек Ҳайитов, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов ўз беллашувларини ўтказиб келмоқда.  

Ўрта вазн тоифаси вакили бўлган Разамбек Жамалов янгиланган рейтингда 2-ўринни эгаллаб турибди. Таймураз Салказанов 1-поғонадан жой олган ушбу вазн чемпиони Дэвид Карр ҳисобланади. 

Ушбу вазндан яна бир эркин курашчимиз - Мирзобек Ҳайитов ҳам жой олган. У 9-ўринда қайд этилди. 

Жейсон Нолф чемпион бўлиб турган ярим ўрта вазн тоифаси рейтингига Бекзод Абдураҳмонов киритилган. Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори 7-ўринда бормоқда.  

Маълумот учун, Разамбек Жамалов шу йил июль ойида америкалик Жарретт Жакни кичик устунлик билан (3-2) таслим этганди. Мирзобек Ҳайитов 18 июль куни АҚШнинг Висконсин штати, Милуоки шаҳрида ўтказилган RAF 11 турнирида америкалик Майкл Калиендога 2-9 ҳисобида ютқазганди. Бекзод Абдураҳмонов 14 июнь куни АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ташкил этилган RAF 10 турнирида Киган О'Тулга 6-10 имкониятни бой берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг