UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0

31 окт 07:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар)

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида аралаш жанг санъати бўйича АCА 209 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда Тожикистон вакили Фаридун Одилов россиялик Артём Фроловни ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. 

Турнирнинг иккинчи асосий жангида энг енгил вазн тоифаси вакили тожикистонлик Азам Гафоров бразилиялик Фелипе Бунесга қарши октагонга чиқди. Бунес биринчи раунддаёқ мезбон спортчини самбишн эвазига таслим этди. 

Биз учун аҳамиятлиси, мазкур мусобақада икки нафар ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш усталари — Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов ҳам ўз жангларини ўтказди. Қаҳрамонов тожикистонлик Бахтовар Юнусов (12-1-1)га очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйди. Холмурод Нурматов ҳам тўлиқ уч раунд давом этган жангда бошқа бир тожик спортчиси — Эмомаҳди Орзузода (8-4)га ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берди. 

Душанбедаги "Теннис саройи ва сув спорти" мажмуасида ўтказилган АCА турнири кардидан 17 та жанг ўрин олган эди.


АСА 209 турнирининг барча натижалари:

Фаридун Одилов Артёма Фроловни очколар бўйича ютди;

Фелипе Бунес Азам Гафоровни биринчи раундда сабмишн қилди;

Бехруз Зухуров Висхан Кадировни иккинчи раундда техник нокаутга учратди;

Куат Хамитов Алексей Махнони иккинчи раундда техник нокаут эвазига енгди;

Фирдавс Зарипов Вагиз Исмагиловни биринчи раундда сабмишн эвазига таслим этди;

Алихан Мусаев Жаҳонгир Саиджамоловни иккинчи раундда техник нокаутга учратди;

Хафиз Сакибеков Никита Подковальниковдан очколар ҳисоби бўйича устун келди;

Турал Рагимов Нашхо Галаевни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди;

Клидсон Абреу Хамди Абделвахабни очколар бўйича мағлуб этди;

Бектур Женишбек уулу Оятулло Мўминовни очколар бўйича енгди;

Айк Казарян Элдар Мунаповни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлубиятга учратди;

Эмомахди Орзузода Холмурод Нурматовни ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди;

Бахтовар Юнусов Саидёқуб Қаҳрамоновни ҳакамларнинг якдил қарори билан енгди;

Ахмед Хамзаев Мустафа Ашурзодани биринчи раундда сабмишн қилди;

Сайед Сафармамадов Али Машраповани биринчи раундда техник нокаутга учратди (шифокор тасвияси билан жанг тўхатилди);

Низамбек Абдрашитов Шадид Абдурзаковни ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди;

Маъмуржон Ҳамдамов Иван Соловьевни иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг