30 окт 22:51
Янгиликлар
Шахмат
Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ушбу мамлакатга яна бир бор мезбонлик ҳуқуқини тақдим этди.
2027 йилги FIDE рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати декабрь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.
Чемпионат анъанавий равишда йилнинг сўнгги ҳафтасида ўтказилади. Иштирокчилар 25 декабрь куни етиб келади, баҳслар эса 30 декабргача давом этади.
Мусобақада юзлаб шахматчилар Open ва аёллар ўртасидаги рапид ҳамда блиц йўналишларида жами тўртта жаҳон чемпионлиги учун курашади.
Туркия аввал ҳам йирик шахмат мусобақаларига мезбонлик қилган. Жумладан, Истанбул 2012 йилда 40-Шахмат Олимпиадасини қабул қилган. 2025 йил охирида эса ушбу шаҳарда ёшлар ўртасидаги FIDE рапид ва блиц Жаҳон чемпионатлари ўтказилган.

Ҳавола :
Манба : fide.com
Фикрлар