UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0

30 окт 19:48
Янгиликлар

Футбол

Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди"

"Рубин" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов ўзбек миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, у Каннаваро Қозон клуби бош мураббийига айланишига қарши эмаслигини билдирди.

24 октябрь куни Франк Артига "Рубин" бош мураббийи лавозимидан озод этилган эди. Қозонликлар устози вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Олег Кузьмин тайинланди.

— Мураббий Каннаварода қандай алоҳида хусусият бор?

— Инсон сифатида у жуда меҳрибон. Футбол майдонида ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳаммага ёрдам беради. Масалан, Фабио кўпинча машғулотлардан сўнг қолиб, футболчилар билан якка тартибда ишлайди. Шахсан менинг ўзимга ҳам Каннаваро тарихдаги энг яхши ҳимоячи сифатида кўп нарсани ўргатди. Терма жамоадаги шерикларимдан эшитганман, у шахсий муаммолар бўйича ҳам ҳамиша ёрдам беришга тайёр.

— ЖЧдан сўнг Каннаваро танқидга учради.

— Бу кутилган ҳол эди. Мухлислар кўпроғини кутишганди. Аммо мураббий истеъфога лойиқ эди деган фирга қўшилмайман. Терма жамоа ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига чиқди, бунинг ўзи аллақачон ютуқдир. Ўйлашимча, кейинги ЖЧда Ўзбекистон яхшироқ иштирок этади.

— Агар Каннаваро РПЛ клубини бошқарганида, уни чемпион қила олармиди?

— Менимча, ҳа. У кўплаб ўйинчиларни билади, Фабиода яхши мураббийлар штаби бор. Ва унга хос стиль аниқ РПЛга мос келган бўларди.

— Каннаваронинг "Рубин"ни бошқаришини хоҳлармидингиз?

— Ҳа, албатта. Ўйлашимча, Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди. Бизда тарихга эга жамоа бор, — деди Ўрозов Sport24 мухбири Андрей Бабич билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг