30 окт 20:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди
Собиқ UFC Interim чемпиони Колби Ковингтон ва чилилик Игнасио Бахамондес Hype FC турнирининг асосий баҳсида ўзаро тўқнаш келади.
Hype FC матбуот хизмати маълум қилишича, жангчилар грэпплинг форматида баҳс олиб боради.
Учрашув 20 декабрь куни Чили пойтахти Сантьягода бўлиб ўтадиган турнирнинг марказий жанги бўлади.
Ковингтон ММА фаолияти давомида 17 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган. Бахамондес ҳисобида эса 18 та ғалаба ва 7 та мағлубият бор.

Ҳавола :
Манба : Hype FC
Фикрлар