30 окт 13:24
Янгиликлар
Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ
Чемпионларимиз ва делегация аъзоларини Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков, бир қатор мутасаддилар ҳамда кўплаб мухлислар Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда тантанали равишда кутиб олдилар.
Қизиқарли ва муросасиз жангларга бой бўлган жаҳон биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза — жами 8 та медални қўлга киритди.
Қувонарлиси, эркаклар терма жамоамиз йиллар давомида мустаҳкамлаб келаётган жаҳонда етакчилик анъанасини ёшларимиз ҳам муносиб давом эттирди. Йигитларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлиб, ўзбек боксининг келажаги ишончли қўлларда эканини яна бир бор намоён этган ҳолда, жаҳонда тенгсиз эканлигини исботлашди.
Қизларимиз ҳам ортда қолишмади. Улар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамизнинг умумий натижасига муносиб ҳисса қўшишди.












Фикрлар