UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0

30 окт 09:26
Янгиликлар

Футбол

"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда

Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби Элит Осиё Чемпионлар Лигаси турнири доирасида БААнинг "Ал Васл" жамоасига қарши ўтказилиши керак бўлган учрашув юзасидан Осиё футбол конфедерациясига мурожаат қилди.

26 октябрь куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган 3-тур баҳси "Ал Васл" футболчилари Саудия Арабистонига етиб келмагани сабабли бошқа муддатга қолдирилганди.

Маълумотларга кўра, БАА клуби Ямандаги ҳусийлар томонидан Саудия Арабистони аэропортларига уюштирилган ҳужумлар ортидан юзага келган авиақатнов муаммолари сабабли Ар-Риёдга боришдан бош тортган.

Бироқ "Ал Насср" мазкур ҳолатни рақибнинг учрашувга келмагани сифатида баҳолаб, "Ал Васл"га техник мағлубият ёзиш ва 3 очкони Саудия Арабистони клубига беришни талаб қилмоқда.

Саудия Арабистони футбол федерацияси ўз баёнотида учрашувни ўтказиш учун барча ташкилий ишлар бажарилганини маълум қилди. Жумладан, "Ал Васл" делегациясининг ташрифи учун зарур авиарухсатномалар расмийлаштирилган, ҳакамлар бригадаси ва учрашув комиссари Ар-Риёдга етиб келган.

ОФК раҳбарияти масала юзасидан якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини, вазият мусобақанинг тегишли қўмиталари томонидан ўрганилаётганини билдирган.

Шунингдек, саудиялик ҳуқуқшунос Холид Аш Шаълан мамлакат футбол федерациясининг ушбу масаладаги ҳаракатларини танқид қилди. Унинг фикрича, федерация "Ал Васл"нинг сафарга чиқмагани маълум бўлган заҳоти ОФКга расмий эътироз билдириши керак эди.

Можарога қарамай, "Ал Насср" ички чемпионатда муваффақиятли иштирок этмоқда. Жамоа сўнгги турда "Ал Файсали"ни сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, 10 та ўйиндан кейин 25 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ар-Риёд клуби пешқадам "Ал Ҳилол"дан икки очко ортда қолмоқда.

Маълумот учун, "Ал Насср" 29 октябрь куни Саудия Арабистони чемпионатида "Ал Хулуд"ни қабул қилади. Жамоанинг Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасидаги навбатдаги рақиби эса Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бўлади. Мазкур учрашув 2 ноябрь куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг