UZ

Сўнгги янгиликлар

07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0

30 окт 07:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди

Теглар :  Эдгар Берланга
Агар айби судда исботланса, унга 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Америкалик боксчи Эдгар Берланга Флоридада икки ҳолат бўйича тан жароҳати етказишда айбланиб ҳибсга олинди.

Boxing Scene маълумотига кўра, айби судда исботланса, унга 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. 29 ёшли боксчи 26 октябрь куни Лейкленд полицияси томонидан қўлга олинган. Айбловлар 18 октябрь куни содир бўлгани айтилаётган ҳодиса билан боғлиқ. 

Тергов маълумотларига кўра, Берланга оғирлаштирувчи ҳолатларда оғир тан жароҳати етказганликда айбланмоқда. Сешанба куни ўтказилган суд мажлисида унинг гаров пули 16 минг доллар этиб белгиланди.

Иш бўйича дастлабки суд мажлиси 17 ноябрга тайинланган. Унда боксчи ўзига қўйилган айбловларга нисбатан позициясини расман билдириши кутилмоқда. Берлангани айбдор деб топиш ёки топмаслик масаласи суд томонидан ҳал қилинади.

Боксчи сўнгги жангини июль ойида Нью-Йоркда ўтказилган Zuffa Boxing 9 турнирининг асосий баҳсида Стивен Батлерга қарши ўтказиб, еттинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг