UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0

29 окт 16:38
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди

Икки кундан кейин Сенегалнинг Дакар шаҳрида бошланадиган Ёшлар Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади, аммо ҳали ҳануз нечта спорт туридан неча нафар атлетимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиши расман ошкор қилинмаяпти.

Қозоғистон делегацияси Ёшлар Олимпиадасида 18 спортчи 11 та спорт турида медаллар учун кураш олиб боради. 

Ташкилий қўмита барча давлатларга жуда кам квоталар тақдим этгани боис, Олимпия ўйинларида мамлакатлар ихчам таркиб билан қатнашади. Масалан, дзюдо мусобақасида бор йўғи бир нафар ҳамюртимиз татамига чиқади. Боиси, айнан биттагина квота тақдим этилган. 


Қозоғистон терма жамоаси таркиби:

Таэквондо: Любовь Юн

Триатлон: Рамазан Айнегов

Енгил атлетика: Маргарита Косинова (400 метрга тўсиқлароша югуриш), Максим Сажнев (диск улоқтириш) 

Спорт гимнастикаси: Ева Тациева, Андрей Терман

Бокс: Акнур Турсингали, Марал Толепберген, Бибарис Аширбай

Велоспорт шоссе: Анель Ташбай, Глеб Новиков

Дзюдо: Фатима Супигалиева

Соҳил волейболи: Оразали Сагиниш, Алихан Агабек

Сузиш: Анатолий Руденко, Дарья Чеснокова

Қиличбозлик: Айбар Кайим (сабля) 

Брейкинг: Айзара Жумабекова


Маълумот учун, III Ёшлар Олимпия ўйинлари 31 октябрь - 13 ноябрь кунлари оралиғида Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида бўлиб ўтади. Африка қитъасида илк бор Олимпия ўйинлари ташкил этилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг