UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0

29 окт 13:27
Янгиликлар

Футбол

ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Осиё Чемпионлар лигаси Элит турниридаги икки учрашувга дисквалификация қилинди.

Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси Тартиб-интизом ва этика қўмитасининг 28 октябрь куни қабул қилинган қарорида маълум қилинди.

Унга кўра, Алибоев Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири гуруҳ босқичида “Ал Насср”га қарши учрашувда рақибга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилиб, майдондан четлатилгани учун ОФК Тартиб-интизом кодексининг 47-моддаси асосида икки ўйинга дисквалификация қилинди.

Футболчи автоматик бир ўйинлик дисквалификациясини 26 октябрь куни “Ал Иттиҳод”га қарши учрашувда ўтаб бўлди.

Шу тариқа, Алибоев 2 ноябрь куни Эроннинг “Трактор” клубига қарши сафар учрашувида ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Бундан ташқари, 30 кун ичида 2000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг