UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0

29 окт 09:30
Янгиликлар

Шахмат

Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди?

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилаётган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнирида дунёнинг тўрт нафар гроссмейстери, шу жумладан Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб бормоқда.

Бу турнир Жавоҳир учун ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши Жаҳон тожи учун матч олдидан сўнгги синов бўлмоқда. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 425 000 АҚШ долларини ташкил этади. 

Турнирнинг иккинчи кунини Синдаров мағлубият билан бошлади. Ҳамюртимиз ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳани илк партияни ютқазиб қўйди. Кейин эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, рақибини таслим этди ва илк учрашувдаги мағлубият учун муносиб реванш олди. Иккинчи турда Жавоҳир АҚШ вакили Фабиано Каруана билан бир мағлубият ва бир дурангга рози бўлди. Учинчи турдан ўрин олган Жавоҳир Синдаров - Ҳикару Накамура (АҚШ) учрашувининг ҳар икки партиясида ҳам муроса йўли танланди. 

Шу тариқа, гроссмейстеримиз иккинчи кунги баҳслардан сўнг 8,5 очко жамғарди ва турнир жадвалида 2-ўринни сақлаб қолди. Жавоҳир ўз ҳисобига ҳозирча 3000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўшиб қўйди. Фабиано Каруана ҳисобида ҳам 8,5 очко бор. Биринчи турдан сўнгги ўринда бўлган Рамешбабу Праггнанандҳа 11 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. Ҳикару Накамура ҳисобида 8 очко бор. 

Маълумот учун, турнирда ҳар бир шахматчи 18 тадан рапид партия ўйнайди. Вақт назорати — 10 дақиқа ва ҳар бир юришга 5 сония қўшиб берилади.

Турнирнинг ўзига хос жиҳати — ғалаба учун бериладиган очколар ҳар куни ортиб боради:

1-кун — 1 очко

2-кун — 2 очко

3-кун — 3 очко

Демак, бугун ўтказиладиган сўнгги кунги битта ғалаба биринчи кундаги учта ғалабага тенг бўлади. Яъни, ғалабага 3 очко берилади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг