28 окт 18:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда
UFC'нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Хамзат Чимаев яна бир бор Шон Стрикленд билан реванш жанги ўтказиш истагини билдирди.
Унинг айтишича, америкалик жангчи бошқа вазн тоифасига ўтса ҳам, у жанг учун ортидан боришга тайёр.
"Бу жангни барибир ташкил қиламиз, хавотир олманг. Ярим оғир вазнми, оғир вазнми — у қаерга борса, биз ҳам ортидан борамиз. Мен овчиман, у эса қочаётган товуқ", — дейди Чимаев.
Чимаев ва Стрикленд 2026 йил 9 май куни Ньюаркда ўтказилган UFC 328 турнирининг асосий жангида тўқнаш келган эди. Беш раундлик баҳс якунида Стрикленд ҳакамлар қарори билан ғалаба қозониб, ўрта вазн чемпионлик камарини қўлга киритганди.
Ҳавола :
Манба : Red Corner MMA
Фикрлар