UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0

28 окт 16:46
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди

29-31 октябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги нуфузли мусобақа бўлиб ўтади.

Турнирда 59 давлатдан келган жами 374 (221 эркак, 153 аёл) нафар дзюдочи белгиланган вазн тоифаларида медаллар ҳамда қимматли Олимпия рейтинг очколари учун баҳсларга киришади. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар дзюдочиси ҳам бор. 

Эътиборга молик жиҳати, Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирида Диёра Келдиёрова ҳам иштирок этади. Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони илк даврада мексикалик Паулина Мартинезга қарши татамига чиқади. Ғалаба қозонган тақдирда исроиллик Гефен Примо вакиламизни қарши олади.  

Бироз аввал Abu Dhabi Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, дзюдочилар илк даврадаги рақибларини билиб олишди. 


Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:

-60 кг: Камолиддин Бахтиёров — Педро Карлос Антун Нето (Австралия)

-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев — Юсуф Нуркович (Черногория)

-73 кг: Замоҳшари Бекмуродов — Кристос Димитриади (Кипр)

-90 кг: Умар Бозоров — Умар Расулов (Тожикистон)

-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов — Марсело Гомес (Бразилия)

-100 кг: Тўлқинбек Турдиев — Жаҳонгир Мажидов (Тожикистон)


АЁЛЛАР

-48 кг: Улбусин Ҳакимова — Конул Алиева (Озарбайжон)

-52 кг: Сита Кадамбоева — Тереза Боднарова (Чехия)

-52 кг: Диёра Келдиёрова — Паулина Мартинез (Мексика)

-70 кг: Ширинжон Юлдашева — Ника Корен (Словения)

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Луана Карвальо (Бразилия)

-78 кг: Барчиной Қодирова — Дандара Камилло (Бразилия)

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Мадина Кайсинова (Озарбайжон)  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг