28 окт 15:17
Янгиликлар
Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди"
Бу мағлубият унга чемпионлик камарини қайтариб олиш имконини бермади.
"Аввало, Худога берган неъматлари учун раҳмат айтмоқчиман ва миннатдорман, - деб ёзди Двалишвили ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. - Иккинчидан, ўз бурчагимдаги жамоамга ёрдам ва садоқатлари учун раҳмат айтмоқчиман. Лас-Вегасдаги жамоадошларим ва спарринг-жамоамга миннатдорлик билдираман, улар мени ҳар доим янада кўпроқ ишлашга ундашган. Шунингдек, Нью-Йоркдаги жамоамга ва Лонг-Айленддаги дўстларимга катта раҳмат".
Двалишвили россиялик жангчи билан ўзаро қарама-қаршиликни 2023 йил март ойида ғалаба билан бошлаган эди, аммо ўтган йилнинг декабрь ойида унга чемпионликни бой берди ва учинчи жангда яна мағлуб бўлди. Ҳар иккала беш раундлик жанг ҳам "Кечанинг энг яхши жанги" мукофотига сазовор бўлди. Аммо Двалишвили учинчи жангдаги чиқиши ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади ва фақат тез орада октагонга қайтишга ваъда берди.
"UFC`га яратилган имкониятлар учун раҳмат. Ва оилам, дўстларим ва мухлисларимга алоҳида ташаккур. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва севгингиз мен учун энг муҳими. Энг кўп севган ишимни қилиш учун октагонга қайтишни интиқлик билан кутаман. Мен соғломман, мотивацияга эгаман ва тез орада қайтаман. Бу машина ҳеч қачон бузилмайди. Тез орада кўришгунча", - дея қўшимча қилди жангчи.

Фикрлар