UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0

24 окт 09:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида эркин кураш бўйича RAF 14 турнири бўлиб ўтди.

Оқшом доирасида россиялик енгил вазн тоифаси вакили Арман Царукян тўполончи Диллон Денис устидан ишончли ғалаба қозониб, ўрта вазн тоифасида RAF кроссовери чемпиони бўлди. Ўлчамлар бўйича сезиларли устунликка қарамай, америкалик грепплер Арманга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Царукян техник устунлик билан 10-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашув охирида асли келиб чиқиши арманистонлик бўлган Арман бир кун аввал матбуот анжуманида оммавий муштлашувга сабаб бўлган америкаликни намойишкорона босиб олди, аммо бу сафар хавфсизлик хизмати тезда ҳаракат қилиб, можаронинг авж олишига йўл қўймади ва тадбир хедлайнерлари охир-оқибат бир-бирларининг қўлларини сиқишди.

Турнирнинг иккинчи муҳим баҳсида Хамзат Чимаев ўзи сингари ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Робби Лоулерни осонликча мағлуб этди. Ўн бир очколик устунлик Хамзатга техник ғалаба тақдим этди.

Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, ўрта вазн тоифасида Bellator собиқ чемпиони Александр Шлеменко кутилмаганда UFC жангчиси Брендан Алленга муддатидан аввал имкониятни бой берди.

Олимпиада чемпиони, олти карра жаҳон чемпиони Жордан Барроуз ҳам кутилмаганда 5-7 ҳисобида америкалик ватандоши, талабалар мусобақаларидаги иштироки билангина мақтана оладиган Майкл Калиендога ютқазиб қўйди. 


RAF 14 турнирининг барча натижалари:

Арман Царукян Диллон Дэнисни техник устунлик билан 10-0 ҳисобида мағлуб этди

Хамзат Чимаев Робби Лоулерни техник устундлик эвазига 11-0 ҳисобида таслим этди

Лусия Йепес рақибаси Сара Хильдебрандтни 8-7 ҳисобида енгди

Себастьян Ривера Вито Аруджаудан қўшимча кўрсаткичлар бўйича устун келди - 11-11

Майкл Калиендо Жордан Барроузни 7-5 ҳисобида мағлубиятга учратди

Риж Ловетт Жордан Оливерани техник устунлик эвазига мағлуб этди - 13-2

Йонгер Бастида Зак Эламдан 9-1 ҳисобида устун келди

Ахмед Гаджимагомедов Мехи Льюисни 5-4 ҳисобида енгди

Белла Мир рақибаси Хоуп Чейздан техник устунлик эвазига 10-0 ҳисобида устун келди 

Пэт Дауни Магомед Магомедкеримовни иккинчи бўлимда туше усулида, яъни муддатидан аввал мағлубиятга учратди 

Брендан Аллен Александр Шлеменкони техник устунлик ҳисобига мағлуб этди - 10-0

Дилан Рагусин Хуан Арчулетани техник устунлик ҳисобига ютди - 10-0.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг