29 окт 08:58
Янгиликлар
Дзюдо
Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистонда бутун дунёда бўлгани сингари 28 октябрь - Халқаро дзюдо куни кенг нишонланди.
Пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси" Яккакурашлар залида ташкил этилган тантанали маросимда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Азиз Собиров, федерация раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар дзюдочилар ва уларнинг мураббийлари, рефериларни Халқаро дзюдо куни билан муборакбод этишди. Ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. Тадбир сўнггида одатдагидек болажонларга байрам торти ҳамда ширинликлар тақдим этилди.



































Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар