22 сен 18:20
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди
Мусобақанинг учинчи кунида Ўзбекистон спорт делегацияси учта кумуш медалга эга чиқди.
Кумуш:
Фирдавс Атамуратов (ММА)
Ҳилола Собирова (ММА)
Дарья Латишева (Ушу).
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.
17:32. Дониёр Турғунбоев қирғизистонлик Темирлан Аманкуловни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 75 кг вазн тоифасида ушу баҳсларининг ярим финалига йўл олди!
16:40. Тонгда қозоғистонлик рақибаларидан устун келган стол тенниси бўйича аёллар терма жамоамиз дунёнинг биринчи рақамли жамоаси Хитой олдида ожиз қолди. Эркаклар жамоамиз Таиландга мағлуб бўлди. Бундан ташқари, ушбу спорт турида аралаш жамоавий дастур беллашувлари ҳам старт олди. Диёрбек Дилшодов ва Асель Эркебаева жуфтлиги илк босқичда япониялик рақибларига имкониятни бой беришди.
Спорт гимнасткикаси. Оксана Чусовитина таяниб сакраш, Дилдора Арипова эса эркин машқ дастурида Осиё ўйинларининг финал босқичига йўл олишди.
15:56. Ушу бўйича баҳслар давом этмоқда. 65 кг вазнли Авазбек Маҳамаджонов Эрон вакили Шожа Панаҳигелеҳколайга мағлуб бўлди ва мусобақадаги иштирокини чорак финал босқичида якунлади.
15:02. Сайдулло Абдурашитов (56 кг) ушу беллашувларининг ярим финалига йўл олди. У ҳиндистонлик Арянни 2:1 ҳисобида таслим этди.
14:44. 60 кг вазн тоифасидаги ушучимиз Шаҳзода Азатова чорак финал баҳсида индонезиялик Тания Кусуманингтясга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўқ отиш. Скет дастурининг бугунги баҳсларида Беҳруз Шарапов 92, Бекзод Абдураҳимов 87, Руслан Утаганов эса 84 очко жамғарди. Мусобақа эртага давом этади.
Киберспорт. Мўғулистонга қарши футбол ўйини 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.
Сув полоси. Қизларимиз мезбон Японияга қарши кечган беллашувда 10:27 ҳисобида имкониятни бой беришди.
13:30. Гандболчи қизларимиз хитойлик рақибаларига қарши беллашувда 14:37 ҳисобида мағлуб бўлишди.
13:25. Сузувчи Илья Сибирцев 1500 метрга эркин сузиш дастурининг А финалида иштирок этиб, 15:08.57 натижа қайд этди ва саккиз спортчи орасида еттинчи бўлди.
12:35. Қиличбозларимиз Даниил Кравцов ва Радмир Семенеев ўз юришини чорак финалда якунлашди. Кравцов Корея, Семенеев эса Япония вакилига ютқазди.
12:33. ММА. Ҳилола Собирова финалда сингапурлик рақибасига имкониятни бой берди ва кумуш медаль соҳибасига айланди.
11:55. Ушу (нанцюан-нандао). Дарья Латишева кумуш медалга сазовор бўлди.
11:50. Футболчиларимиз Вьетнамни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва 100 фоизлик натижа билан чорак финалга йўл олишди.
11:43. Каратэчимиз Севинч Раҳимова бронза учун баҳсда қозоғистонлик рақибасига ютқазди.
11:40. Радмир Семенеев хитойлик рақибни 14:13 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал иштирокчисига айланди.
11:25. Қиличбозлик. Даниил Кравцов хитойлик рақибини 15:12 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
11:10. Соҳил волейболи. Эркаклар терма жамоамиз Қозоғистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
11:00. Қиличбозлик. Шпагачи қизларимиз Дилназ Муртазаева ва Малика Ҳакимова саралашни муваффақиятли ўтказган бўлсада, плей-оффнинг илк босқичидаёқ ютқазишди.
10:45. Қиличбоз (рапира) Даниил Кравцов эса 1/32 финалда Гонконг вакили, икки карра Олимпиада чемпиони Чён Ка Лонгни мағлуб этди.
10:30. Қиличбозлик. Рапирачи Радмир Семнеев 1/32 финалда Сингапур вакилини маҳлубиятга учратди.
10:20. ММА. Фирдавс Атамуратов финалда тожикистонлик рақибга ютқазди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
10:00. Футболчиларимиз Вьетнам терма жамоаси билан ўйинни бошлашди.
9:45. Каратэчимиз Севинч Раҳимова чорак финалда ютқазди. Аммо унда бронза учун имконият бор. Ўтиш босқичида қувайтлик рақибини мағлуб этган Раҳимова бронза учун қозоғистонлик рақибга қарши баҳс олиб боради.
9:30. Ушучиларимиз биринчи чиқишни медалсиз тугатишди. Дарья Латишевада аламли 4-ўрин. Дуйшабоев эса 16-ўрин билан якунлади. Иккинчи йўналишда уларда медаль учун имкон бор.
9:15. Стол тенниси. Қизларимиз Қозоғистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.
9:00. Ўқ отиш. Микс баҳсларида Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тохирова 8-натижани қайд этди.
8:05. Чим устида хоккей. Эркаклар терма жамоамиз Покистонга 1:5 ҳисобида ютқазди.
8:00. Велоспорт. Кускова, Абдуллаева ва Қозиева шоссе баҳсларини медалсиз тугатишди. Энди яхши натижамиз - Кусковада. 6-ўрин.
7:40. Киберспорт. Ўзбекистон - Ҳиндистон футбол ўйини 0:0 ҳисобида якунланди.
22 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
Киберспорт, футбол - 5:00 - Ҳиндистон - Ўзбекистон
Ушу, нанцюан-нандао финаллар - 5:00 - Диёрбек Дуйшабоев
Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Нафосат Қозиева
Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Шахноза Абдуллаева
Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Янина Кускова
Ўқ отиш, 10 метр, микс, саралаш ва финал - 5:00 Ўзбекистон
Чим устида хоккей, эркаклар, гуруҳ босқичи - 5:00 - Покистон - Ўзбекистон
Ушу, нанцюан-нандао финаллар - 6:00 - Дарья Латишева
Қиличбозлик, саралаш ва финал - 6:00 - Даниил Кравцов, Радмир Семёнов, Дилназ Муртазаева, Малика Ҳакимова
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Руслан Утаганов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Бекзод Абдураҳимов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Беҳруз Шарипов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Эркаклар, жамоавий
Стол тенниси, гуруҳ босқичи, аёллар - 6:00 - Ўзбекистон - Қозоғистон
Спорт гимнастикаси, саралаш ва финал - 8:00 - Дилдора Арипова
Спорт гимнастикаси, саралаш ва финал - 8:00 - Оксана Чусовитина
Спорт гимнастикаси, саралаш ва финал - 8:00 - Александра Шевченко
Каратэ, саралаш ва финал - 9:00 - Севинч Раҳимова
Соҳил волейболи, гуруҳ босқичи, эркаклар - 9:00 - Ўзбекистон - Қозоғистон
Футбол, эркаклар, гуруҳ босқичи - 10:00 - Вьетнем - Ўзбекистон
ММА, финал - 10:00 - Фирдавс Атамуратов - Мирзобек Умаров (Тожикистон)
Киберспорт, футбол - 11:00 - Ўзбекистон - Мўғулистон
ММА, финал - 11:30 - Ҳилола Собирова - Хуи Хон Тео (Сингапур)
Гандбол, аёллар, гуруҳ босқичи - 13:30 - Ўзбекистон - Хитой
Сузиш, финал (1500 метрга эркин сузиш) - 13:30 - Илья Сибирцев
Сув полоси, аёллар - 13:40 - Япония - Ўзбекистон
Ушу, чорак финал - 15:30 -Шахзода Азатова
Ушу, чорак финал - 16:00 - Сайдулло Абдурашитов
Ушу, чорак финал - 17:00 - Дониёр Турғунбоев
Фикрлар