UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0

06 ноя 18:05
Янгиликлар

Теннис

Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида WTA 250 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 283,347 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада иштирок этган Полина Кудерметова ярим финал остонасида тўхтатилди. Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси 1/4 финалда турнирда биринчи рақам остида таснифланган индонезиялик Жанис Тьенга қарши кортга чиқди. Биринчи сет 4/1 ҳисобида Полина фойдасига ҳал бўлаётган бир пайтда учрашув ёмғир сабаб тўхтатилди. 

Танаффус индонезиялик теннисчи фойдасига хизмат қилади. Биринчи сетни ўз фойдасига ҳал қилган Кудерметова якунда умумий ғалабага эриша олмади - 5/7, 6/4, 6/2. Икки соату 22 дақиқа давом этган баҳсда Тьен 13, Кудерметова 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Полинада каррасига кўпроқ бўлди - 7 га 2.    

Таққослаш учун, Полина Кудерметова айни пайтда дунёнинг 93-ракеткаси бўлиб турибди, Жанис Тьен эса WTA рейтингида 75-поғонадан жой олган. Бу теннисчиларнинг сўнгги 10 кун ичида ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Гуанчжоудаги турнирнинг илк даврасидаёқ Тьен Кудерматовани 6/2, 6/2 ҳисобида доғда қолдирганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг