06 ноя 18:11
Янгиликлар
Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди
- 110 кг вазн тоифасида спортчимиз жами 3 та олтин медални қўлга киритди.
Акбар Жўраев даст кўтариш машқида ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаб, 198 кг натижа билан олтин медалга эга чиқди. У силтаб кўтаришда ҳам 234 кг натижа билан 1-ўринни эгаллади.
Икки кураш якунида Жўраев 432 кг натижа қайд этиб, умумий ҳисоб бўйича ҳам жаҳон рекордини янгилади ва олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа у мусобақани 3 та олтин медал билан якунлади.
Ушбу вазн тоифасида кумуш медаль эронлик Алиризо Носирига насиб этди. У икки кураш якунига кўра 418 (185+233) кг натижа қайд этди. Учликни Туркманистон вакили Шаҳзодбек Матёқубов якунлаб берди - 417 (187+230) кг.
Шу тариқа, Ўзбекистон вакилларининг Жаҳон чемпионатидаги медаллари ҳозирча 3 та олтин медални ташкил этмоқда. Олдинда Шарофиддин Амриддинов (+110 кг), Ригина Адашбаева (-86 кг) ҳамда Нигора Сувонованинг (-86 кг) иштироки кутмоқда.
Фикрлар