UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0

06 ноя 16:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди

Профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятини Жастин Гэтжи билан жангда қабул қилган Илия Топурия босимдан халос бўлди ва янада кучлироқ қайтиш имкониятига эга.


Бу ҳақда UFC`нинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони ABC Diario нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Мен жангчи дуч келиши мумкин бўлган энг ёмон вазиятга тушиб қолдим. Фаолиятимдаги энг ёмон кунни бошимдан кечирдим. Бундан баттар нима бўлиши мумкин? Ўлимми? Сўнгги беш-олти ой давомида нима нотўғри кетганини ўзимга савол бериб чиқдим. Лекин бир нарса менга аниқ: сен ютасан ёки ютқазасан. Ва мен ютқаздим. Эрталаб кўзгуга қараганда буни инкор қилишнинг кераги йўқ", - деди "Эл Матадор".

Шу билан бирга, испан-грузин жангчиси кейинги жанги унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.

"Мен аллақачон ҳамма нарсага эришдим. Ва бу жангдан кейин нима бўлади? Балки мен фаолиятимни якунлайман ҳам", - дея қўшимча қилди Топурия.

Бироқ, ҳозирда Илия қайтишга эътибор қаратган ва мухлислари олдида энг яхши формасида кўринишга тайёрланмоқда. Шу билан бирга, жангчи апрелдан олдин қайтмаслигини билдирди, гарчи лига раҳбари Дана Уайт кеча унинг жанги келгуси йил бошига режалаштирилганини маълум қилган бўлса-да.

"Мени ҳали ҳеч қачон кўрмаган ҳолатингизда кўрасиз. Қайтишни апрелдан бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз. Мен ҳаётда ҳамма нарса атиргулдан иборат эмаслигини ҳар доим тушунганман, гарчи аввал бундай вазиятга дуч келмаган бўлсам ҳам", - деди собиқ UFC чемпиони.

Потенциал рақибга келсак, Топурия британиялик Пэдди Пимблетт билан учрашишни истайди, у билан узоқ вақтдан бери шахсий келишмовчилиги мавжуд.

"Пэдди, Пэдди, Пэдди... Мен уни колбаса каби ютиб юбораман, чунки у шундай", - деб ваъда берди собиқ UFC чемпиони енгил ва ярим енгил вазн тоифаларида.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг