06 ноя 11:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак"
Россиялик 35 ёшли UFC яримоғир вазн чемпиони Ислам Махачев учинчи UFC чемпионлик камарини қўлга киритиш учун ўрта вазнга ўтиш ғоясини баҳолади.
"Ўрта вазнга ўтиш? Бунинг учун мен Ўзбекистонда бир ой қолиб, ҳар куни палов ейишим керак бўлади. Бу қийин бўлади, билмайман. Жамоада бу ҳақда гаплашилган. Чунки мушак массасини тўплаш осон эмас. Шу боис бу масалада яхшилаб ўтириб ўйлашимиз керак", — деди Махачев Тошкентда ўтган матбуот анжуманида.
Айни пайтда Махачев UFC'да 17 та ғалабали серияда кетмоқда. Россиялик жангчининг ҳисобида жами 29 та ғалаба ва бир мағлубият бор. Исламнинг сўнгги жанги 16 август куни АҚШнинг Пенсильвания штати Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтган UFC 330 турнирида бўлиб ўтди. Унинг рақиби ирландиялик Йэн Гэрри бўлди. Жанг беш раунд давом этди ва Исламнинг якдил қароридаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар