05 ноя 22:18
Янгиликлар
Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
Бугун Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги биносида мазкур жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Халқаро самбо федерацияси (FIAS) президенти Василий Шестаков, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, самбонинг жаҳондаги элчилари, спорт афсоналари Фёдор Емеляненко ва Ислам Махачев, Осиё самбо иттифоқи президенти Аламжон Муллаев ҳамда Ўзбекистон самбо ассоциацияси президенти Алишер Алимов иштирок этди.
Матбуот анжуманида бўлажак жаҳон чемпионатининг аҳамияти, мусобақага тайёргарлик жараёнлари, ташкилий масалалар ҳамда халқаро турнир доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.
Матбуо анжуманидан суратларни томоша қилинг.
ФОТО: Дилдора Рустамова






















Фикрлар