05 ноя 10:54
Янгиликлар
Теннис
Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида WTA 250 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 283,347 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада иштирок этаётган Полина Кудерметова ортиқча қийинчиликсиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси 1/8 финалда испаниялик Оксана Селехметовага ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6/3, 6/0.
Таққослаш учун, Кудерметова айни пайтда дунёнинг 93-ракеткаси бўлиб турибди, Селехметова эса WTA рейтингида 122-поғонадан жой олган. Роппа-роса 80 дақиқа давом этган баҳсда вакиламиз 3 та эйс зарбасини амалга ошириб, 3 та қўшхатога йўл қўйди. Оксанада эйс зарбалар бўлмади. Теннис маликаларининг ўзаро ўтказган учинчи учрашувида ҳам Кудерметованинг қўли баланд келди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар