04 ноя 16:04
Янгиликлар
Спорт курашлари
Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР
7 ноябрь куни Москвада ўтадиган PFL Моscоw турнирида ўзбекистонлик юнон-рум кураши устаси Жалгасбай Бердимуратовнинг ҳам гиламга чиқиши ҳақида хабар берган эдик.
Ҳамюртимиз эронлик Моҳаммад Али Герайига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ушбу беллашув юнон-рум кураши бўйича 82 кг вазн тоифасида ўтказилади.
Герайи 2024 йилги Жаҳон чемпиони, уч карра Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби ва 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.
Жалгасбай Бердимуратов эса 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш, 2019 йилги Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби. Шунингдек, у 2021 ва 2025 йилларда Осиё чемпиони бўлган ҳамда 2023 йилги Осиё ўйинларида ғолиб чиққан.

Ҳавола :
Манба : UWW_UZB
Фикрлар