UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0

04 ноя 14:29
Янгиликлар

Футбол

Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди"

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш УЕФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичи 4-туридан ўрин олган "Рома"га қарши ўйиндаги (3:2) манкунианликларнинг ғалабасидан сўнг, жамоа учун муваффақиятсиз кечган "Комо" билан баҳсдан (1:4) сўнг ўтказилган АПЛнинг "Борнмут"га қарши ўйинида (0:3) асосий таркибга киритилмагани ҳақида фикр билдирди.

"Мураббий етарлича яхши ўйин кўрсатмаганим сабабли мени захирада қолдиришга қарор қилди. Ва бу адолатдан. Ҳамма буни "Комо"га қарши ўйиндан кейинги гапларим учун жазо деб ҳисоблади. Ва ҳатто шундай бўлган тақдирда ҳам, бу тўғри қарор эди. Қарорларни мураббий қабул қилади. Мен буни қабул қилишим ва олдинга ҳаракат қилишим керак. Бу менинг мураббийга, мураббийлар штабига ва ушбу клубдаги ҳар бир ўйинчига бўлган ишончимни сусайтирмайди. Ва бу менинг кейинги ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсадимни ўзгартирмайди", — деди Фернандеш.

Эслатиб ўтамиз, Италия клубидан учратилган мағлубиятдан сўнг португалиялик футболчи жамоа тактикасини танқид қилган эди, шу сабабли бош мураббий Майкл Кэррик уни захирада қолдирган эди. Шунга қарамай, Фернандеш кейинги барча учрашувларда, шу жумладан, "Рома"га қарши кечган сўнгги ўйинда ҳам асосий таркибда майдонга тушди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг