04 ноя 15:00
Янгиликлар
UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди
Тақвимга кўра, биринчи босқич 1-7 февраль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида, иккинчи босқич 31 майдан 6 июнгача АҚШнинг Королвилл шаҳрида, учинчи босқич эса 19-25 июль кунлари Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтади.
Загреб 2023 йилдан буён рейтинг мусобақаларига мезбонлик қилиб келмоқда. Улан-Батор ушбу серия турнирларини 2025 йилдан қабул қилмоқда. Королвилл учун эса 2027 йилги мусобақа UWW Ranking Series тарихидаги илк мезбонлик бўлади.
Шунингдек, 2027 йил 1 январдан UWW'нинг янгиланган рейтинг очколарини ҳисоблаш тизими кучга киради. Янги тартибга кўра, спортчилар энди фақат эгаллаган якуний ўрни учун эмас, балки ҳар бир ғалабаси учун ҳам рейтинг очколарига эга бўлади. Рейтинг турнирлари Лос-Анжелес-2028 Олимпия циклида спортчиларнинг рейтингдаги ўрнини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Фикрлар