04 ноя 17:06
Янгиликлар
Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин
Ҳужжатга кўра, йил давомида энг фаол қатнашчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин.
Акцияда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши кўзда тутилган. Соврин олиш учун иштирокчи йил давомида мамлакат ҳудудида энг кўп қадам босганлардан бири бўлиши ва ҳар куни камида 10 минг қадам юриши керак.
Акция мобил илова ва веб-порталдан иборат махсус рақамли платформа орқали ўтказилиши режалаштирилган. Иштирокчиларнинг қадамлар сони Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан кузатиб борилади.
Айрим ҳолатларда натижалар қайта текширилиши мумкин. Бунга ғайриоддий юқори кўрсаткичлар, сунъий интеллект ёки автоматлаштирилган дастурлардан фойдаланиш аломатлари, бошқа иштирокчилардан келиб тушган шикоятлар ҳамда техник носозликлар сабаб бўлиши мумкин.
Низом лойиҳаси 13 ноябргача жамоатчилик муҳокамасида бўлади.
"10 минг қадам пиёда" платформаси дастлаб 2021 йил июнь ойида ишга туширилган. 2022 йил апрелида эса босиб ўтилган қадамлар учун фуқароларни рағбатлантириш тартиби бекор қилинган эди.
Фикрлар