05 ноя 10:23
Янгиликлар
Енгил атлетика
Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади
Тўрт карра Олимпия ва олти карра жаҳон чемпиони сер Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори сифатида Самарқандга келади.
Британиялик енгил атлетикачи Лондон ва Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларида 5 000 ва 10 000 метр масофаларда олтин медалларни қўлга киритган.
Марафон дастурига кўра, Мо Фара 7 ноябрь куни соат 19:50 да асосий саҳнада иштирокчиларни қутлайди.
8 ноябрь куни эса у марафон масофасига старт беради. Шундан сўнг ғолиблар билан учрашиши ва маррага етиб келган иштирокчиларга медаллар топшириши режалаштирилган.

Ҳавола :
Манба : t.me/samarkandmarathon
Фикрлар