UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

16 сен 08:04
Янгиликлар

Шахмат

46th Chess Olympiad Samarkand 2026 старт олмоқда. Илк турда терма жамоаларимиз кимларга қарши дона суради?

Бугун Самарқанд шаҳрида ҳар икки йилда бир бор ўтказилувчи ва дунёнинг 200 дан ортиқ давлати қатнашадиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бошланади.

Мезбон сифатида Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари учтадан таркибда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Соат 15:00да бошланадиган 1-тур жуфтликлари маълум бўлди. 

Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг асосий таркиби Ямайкага, аёллар терма жамоамиз эса Тринидад ва Тобагога қарши баҳс олиб боради. 

Ўзбекистон 2 эркаклар терма жамоамиз 1-турда Афғонистонга, аёллар терма жамоамиз эса Тогога қарши дона суради. Ўзбекистон 3 жамоаси Мали, қизларимиз эса Танзания терма жамоаси билан ҳисоб-китоб қилади.   

Маълумот учун, Ҳиндистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланади. 2024 йил Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари олтин медалга эга чиққанди. 2022 йилги Олимпиада чемпиони Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси икки йил аввал бронза медалига сазовор бўлган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг