UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0

31 окт 08:54
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча дунё биринчилигида эркин кураш баҳслари бошланди. Ҳамюртларимиздан биргина Ғуломжон Абдуллаев медаль учун курашиш имкониятини қўлга киритди. Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори 1/16 финалда Корея Республикаси вакили Ким Чанг Сонгни 6:0, 1/8 финалда Пуэро-Рико курашчиси Смитни 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Муросасиз кечган 1/4 финал беллашувида эса россиялик Олимпиада чемпиони Завур Угуевга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Угуев финалга чиққани боис, Ғуломжон бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Бунинг учун у бугун ўтиш беллашувида КХДР вакили Кванг Мёнг Кимга қарши гиламга чиқади. Абдуллаев ғалаба қозонган тақдирда жаҳон чемпионатининг бронза медали учун баҳс олиб боради. 

Шунингдек, бугун яна уч нафар эркин курашчимиз - Асадбек Саидтўраев (-57 кг), Жавоҳир Чулибоев (-74 кг) ва Мирзо Ҳайитов (-79 кг) жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида иштирок этган Рустам Ассакалов бош мураббийлигидаги юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг