31 окт 11:28
Янгиликлар
Теннис
WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова Токиода ўтаётган Toray Pan Pacific Open Tennis WТА 500 турнирининг ярим финал учрашувини ўтказди.
Бироз аввал якунига етган ярим финал учрашувида вакиламиз WTA рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган канадалик Лейла Фернандесга қарши кортга чиқди. Бир соату 55 дақиқа давом этган муросасиз баҳсда тажриба ўз сўзини айтди — 7/5, 6/3. Раҳимова финал остонасида ўз юришини тўхтатди.
Учрашув давомида Лейла 9, Камилла 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Раҳимова қўшхатога йўл қўймади. Фернандесда қўшхатолар 2 та бўлди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган тўртинчи учрашуви бўлди - 3:1. Раҳимова Эрнандес устидан ягона ғалабасини 28 кун олдин Пекиндаги турнирда қўлга киритганди.
Таққослаш учун, 25 ёшли Камилла Раҳимова дунё рейтингида 66, Лейла Фернандес 23-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар