13 сен 17:54
Янгиликлар
Триатлон
Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда
Самарқанд халқаро туризм марказида триатлон бўйича “Challenge Samarkand-2026” халқаро спорт фестивали бўлиб ўтмоқда.
Унда дунёнинг 40 мамлакатидан 1450 нафардан зиёд атлет маҳоратини кўрсатмоқда.
Аёллар ўртасидаги баҳслар 750 метр сузиш, 19 километр велопойга ва 5 километр югуриш босқичларидан иборат бўлиб, унда профессионал спортчилар билан бирга ҳаваскорлар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказди.
Беллашувлар бугун профессионал спортчиларнинг 1,9 километр сузиш, 88 километр велопойга ҳамда 21,5 километр югуриш босқичи билан якунланади. Ҳаваскор триатлончилар эса 750 метр сузиш, 19 километр велопойга ва 5 километр югуриш босқичларини босиб ўтишади.










Ҳавола :
Манба : minsport.uz
Фикрлар