UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0

28 окт 21:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман"

Карлос Пратес ҳали яримўрта вазндаги UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун Майкл Моралесга қарши жангни ютмаган бўлса-да, дивизионнинг амалдаги чемпиони Ислам Махачевни тахтдан ағдаришга қодир эканлигига шубҳа қилмаяпти.

Бу ҳақда бразилиялик, россияликнинг жанг қилишдан бош тортганини танқид қилишда давом этиб, чемпионнинг менежери Али Абдел-Азизга жавоб бераркан, ижтимоий тармоқда маълум қилди.

"Агар сен даъвогар бўлсанг, имконият бўлади. Ислам - чемпион ва эҳтимол, бу авлоднинг энг буюк жангчиси. Камроқ гапир, чунки у сени ноқулай аҳволга солиб қўяди. Сизлардан ҳеч ким унинг меросига ҳеч нарса қўшмайди. У спортга бўлган муҳаббати, ишига бўлган қизиқиши ва мухлислар учун жанг қилади", - деб ёзган Абдел-Азиз ижтимоий тармоқда бразилияликка мурожаат қилиб.

"Агар у спортга бўлган муҳаббати учун жанг қилса, январь ойида биринчи рақамли даъвогарга қарши чиқиши керак эди. Ва мен унинг меросига ҳеч нарса қўшмайман - мен унинг меросига чек қўяман, биродар. Ва бундан ташқари, унга нисбатан мен ажойиб кўринаман. Сўзларимни ёзиб олинг", - деб жавоб берган Пратес.

Бразилиялик ва эквадорлик ўртасидаги яримўрта вазндаги вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг, Ислам Махачевнинг Торонтодаги UFC 336 турнирида иштирок этишдан бош тортганидан сўнг, расман турнирнинг иккинчи энг муҳим воқеаси сифатида эълон қилинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг