28 окт 23:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум
Абу-Дабида ўтган UFC 333 турнирининг асосий жанги иштирокчилари учун кафолатланган гонорарлар миқдори ошкор бўлди.
Ушбу жангда австралиялик Александр Волкановски россиялик даъвогар Мовсар Евлоевга қарши октагонга кўтарилиб, рақибини муддатидан аввал мағлуб этганди. Бу Мовсар учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлганди.
Give me Sport нашрининг хабар беришича, Волкановски UFC 333 турниридаги жанги учун 1 миллион 180 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар олган. Евлоевнинг гонорари эса 300 000 долларни ташкил этган.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар